search
menu
person

NEWS AND UDATES


17:00
ЖЧ-2014. Эрон - Нигерия. ПРЕВЬЮ


[]
"F" гуруҳидан ўрин олган Гана ва АҚШ терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади.

• • •

10-15 йил олдин Эрон ва Нигерия терма жамоалари ўз қитъаларида тенгсиз эдилар. Кейин бирдагина иккала жамоада пасайиш кузатилди, энди тезкорлик билан яна ўз мавқеларини тиклашмоқда. Масалан, улар охирги учта мундиалнинг иккитасида 2006 йилда гуруҳ босқичидан чиқа олишмади. Гуруҳда битта яққол фаворит ва учта тенг кучли жамоалар бор. Шу боис Эрон ва Нигерияда плей-офф учун курашишлари мумкин.



Карлуш Кейруш Эронни ҳимоявий жамоага айлантирди, жамоа Осиё қитъасидаги саралашда кам гол урди ва кам гол ўтказди. Жамоа ҳимояда ўйнашдан уялмайди, форслар мусобақа давомида камдан кам ҳолда бошқача ўйнашади.

Нигерия устози Стивен Кеши охирги ўртоқлик учрашувларида асосий таркибни танлаб олишга уринди. Аммо асосий қанот ҳимоячиси Эчиежиленинг жароҳат олиши мураббийни қийин ҳолатга солиб қўйди. Нигериянинг илк ўйин учун таркибини топиш жуда қийин.


Эрон - Нигерия
17 июнь. 00:00
Бош ҳакам:
 Карлос Вера (Эквадор)
Ёрдамчи ҳакамлар: Кристиан Лескано (Эквадор), Байрон Ромеро (Эквадор)
Захира ҳаками: Вилмар Ролдан (Колумбия)

Тахминий таркиблар: 
Эрон: 
А.Хагиги — Монтазори, Ҳуссайни, Содиғи, Пўлади — Теймурян, Некунам — Ҳайдари, Дежага, Хожсафи — Гучаннажод

Нигерия: Эньяма — Эмброуз, Йобо, Обоабона, Ошанива — Микель, Онази — Мозес, Одемвингие, Муса — Эменике

Жароҳат олганлар: йўқ

Дисквалификация: йўқ



Фикрлар

Карлуш Кейруш, Эрон бош мураббийи:

"Саралаш биз учун жаҳаннамга айланди, шу боис ЖЧ гуруҳ босқичи биз учун жаннатга айланади. Шогирдларим учун бундай рақибларга қарши ўйнаш шараф. Ҳар бир дақиқадан лаззат олиб гуруҳ босқичидан чиқишга ҳаракат қилишларини кутаман".

Стивен Кеши, Нигерия бош мураббийи:

"Тан оламан, Эрон терма жамоаси билан таниш эмасман. Аммо ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсатишга тайёрмиз. Уларда тажрибали мураббий ва кучли футболчилар бор. Эронга қарши осон ўйин кутмаяпман, сабаби рақиб ҳам бизга қарши осон ўйин кутишмаяпти".



Ўзаро ўйинлар

Ушбу икки жамоа тарихда фақат бир марта тўқнаш келишган. 1998 йил Гонконгда бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувида африкаликлар 1:0 ҳисобида зафар қучишган. 

Қизиқарли фактлар

- Эрон ЖЧларда жами 9та ўйин ўтказган. Форслар фақат бир марта ғолиб бўлишган. 1998 йил АҚШ таслим этилган.

- Мундиалдаги барча ўйинларда Эрон камида биттадан гол ўтказган. 

- Нигерия ЖЧда кетма-кет 8та ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти. Сўнгги бор нигерияликлар 1998 йил Болгарияни таслим қилишган.


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади. 
Категория: 014.Sport Xabarlari | Просмотров: 416 | Добавил: Brayn | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 1
Прокомментировать
Введите два слова, показанных на изображении:*