search
menu
person

NEWS AND UDATES


14:11
ЖЧ-2014. Превью. Австралия - Испания


Испаниянинг ҳам, Австралиянинг ҳам гуруҳдан cўнг уйга қайтишлари маълум бўлди. Учинчи турда бу жамоалар ўз шаънлари учун майдонга тушишади.

• • •

Австралия ва Испания — "B" гуруҳи омадсизлари, аммо бу ҳолат иккала жамоа учун турлича таъсир қилди. Австралия икки марта ўзидан кучли жамоага қарши ўйнади ва очко қўлга кирита олмади. Испания оддий омадсизлик эмас, фантастик даврнинг тугаши бўлди.

Испания сафида Хаби Алонсони ўрнини Коке эгаллаши кутилмоқда. Бундан ташқари Касильяснинг ўрнига дарвозага Пепе Рейна туради. Кичик жароҳатлари туфайли Херард Пике ва Хави майдонга туша олмаслиги мумкин.

Тим Кэхилл икки ўйинда икки бор огоҳлантирилди ва Испанияга қарши ўйнай олмайди. Бу футболчи ўтган иккала учрашувда ҳам гол уришга эришганини таъкидлаш лозим. 



"B" гуруҳи
Австралия - Испания
23 июнь. 21:00
Бош ҳакам:
 Наваф Шукралла (Баҳрайн)
Ёрдамчи ҳакамлар: Ёсир Тулефат (Баҳрайн), Иброҳим Солиҳ (Баҳрайн)
Захира ҳаками: Норберт Хауата (Таити)

Тахминий таркиблар: 

Австралия
: Райан — Макгован, Уилкинсон, Спиранович, Дэвидсон — Йединак, Маккай — Леки, Брешиано, Оар — Таггарт

Испания: Рейна — Хуанфран, Альбиоль, Рамос, Альба — Бускетс, Фабрегас, Коке — Мата, Диего Коста, Иньеста

Жароҳатланганлар: Миллиган — Де Хеа, Хави, Пике

Дисквалификация қилинган: Т. Кэхилл (Австралия)



Ўйиндан олдинги фикрлар

Анге Постекоглу (Австралия бош мураббийи):


"Испанлар учта ўйинда ҳам мағлуб бўлишни исташмайди. Қайси футболчилар майдонга тушишса ҳам таркиб кучли бўлади. Ҳамон Испания дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири, шу боис олдимиздаги баҳсни сабрсизлик билан кутаяпман".

Висенте Дель Боске (Испания бош мураббийи):

"Мусобақани имкон қадар яхши тугатмоқчимиз. Бу баҳсни тезроқ ўйнашни истайман. Ҳозир, қийин кечган тайёргарликлар ва ўйинлардан сўнг ўзимизнинг камчиликларимизни жуда яхши билиб турибмиз".



Қизиқарли фактлар 
Австралия ва Испания тарихда биринчи бор тўқнаш келишади. 

Евро-2008, ЖЧ-2010 ва Евро-2012да Испания жами 6та гол ўтказиб юборганди. ЖЧ-2014нинг икки ўйинида 7та гол ўтказилди.

Испаниянинг бразилиялик ҳужумчиси Диего Коста Жаҳон чемпионатида жами 126 дақиқа ҳаракат қилди. Бу вақт ичида у дарвозага биронта аниқ зарба бергани йўқ.
Категория: 014.Sport Xabarlari | Просмотров: 374 | Добавил: Brayn | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Прокомментировать
Введите два слова, показанных на изображении:*